Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

ВАКОЛАТЛИ ОМБОРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

Chop etilgan sana: 03.06.2021 Buyurtmalar: 1
gacha muddat: 14 iyun 2021 16:24 Ko‘rib chiqishlar:1135
 

ЭЪЛОН

 

“Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни тузишда тадбиркорлик субъектлари ва бошқа талабгор корхоналар ўртасида тенг рақобатбардошлик  жараёнини холис ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида, корхона ваколатли омборларни ташкил қилишни танлов асосида ўтказилишини эълон қилади.

Минерал ўғитларни сақлаш учун техник ва хавфсизлик талабларига тўла жавоб берадиган ваколатли омборларни ҳамда уни ташкил этувчи муносиб талабгорларни танлаб олиш электрон савдо тизими орқали танлов асосида махсус тартибга асосан амалга оширилади ва қўйидаги талабларни эълон қилади:

 

 

ВАКОЛАТЛИ ОМБОРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

 

1. Ваколатли омборларни ташкил этадиган хўжалик юритувчи субъектлар қўйидаги талабларга жавоб бериш керак:

- юридик шахс мақомига эга;

- Ўзбекистон Республикасида жойлашган;

- Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларига мувофиқ ташкил этилган, соғлом молиявий фаолиятга эга бўлган, ўз мулкида, хўжалик юритишда ёки тезкор бошқаришда алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, мустақил балансига ёки сметасига эга бўлган ташкилот.

2. Танлов талабгорлардан келиб тушган таклифлар асосида амалга оширилади.

3. Учинчи шахсга тегишли бўлган омборхоналардан фойдаланганда, ваколатли омбор банк кафолати ёки бошқа ликвидли қийматга эга кафолат билан таъминланган ҳолда ташкил этилиши мумкин.

4. Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси ваколатли омбор ташкил қилиш бўйича ариза топшириши мумкин.

 

 

ВАКОЛАТЛИ ОМБОР ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

 

1. Юридик шахсни танловда иштирок этиши учун корхона раҳбарининг номидан ариза (эркин шаклда фирма бланкада).

2.  Омбор тури, ўлчами, ҳажми, сиғими (кадастр ҳужжатларидан нусха);

3. Тегишли ташкилотдан омбор ҳамда қўйиладиган мол-мулкнинг (агар кўчмас мулк бўладиган бўлса) бузилишга тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома.

            4. Омборнинг темир йўллари билан таъминланганлиги ёки  омбор темир йўллардан 5 км дан узоқда бўлмаслиги  ва уларнинг техник созлиги тўғрисида маълумотнома (Темир йўл бошқармасидан ёки темир йўл станциясидан).

             

 

 

 

 5. Талабгор-юридик шахс бўйича маълумотлар:

            - юридик корхона/ташкилотнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи;

            - юридик ва ҳақиқий манзили;

            - устав нусхаси, таъсисчилар шартномаси, давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

            - ташкилот/корхона раҳбарининг паспорт нусхаси, ишга тайинлаш баённомаси ва буйруқ нусхаси.

            6. Шаҳар/туман солиқ бўлимларидан маълумотлар (ер ва мулк солиғидан ҳамда бюджетдан қарздорлиги).

            7. Хизмат кўрсатувчи банкидан маълумотлар (мавжуд инкассо, ҳисоб-рақамлар тўғрисида).

            8. Гаровга қўйиладиган мол-мулк кадастр ҳужжатлари, уни баҳолаш ҳисоботидан нусха (ташкилотнинг мол-мулкини гаровга қўйиш бўйича ҳамда танловда иштирок этиш юзасидан таъсисчиларнинг йиғилиш баёни нусхаси (танлаб олинган юридик шахс томонидан гаровга қўйилаётган моддий бойликлар нотариал тартибда тасдиқланади).

            - гаровга қўйилаётган мол-мулкнинг қиймати, омборхона маҳсулот сиғимидан келиб чиқиб, ортиладиган маҳсулот суммасидан кам бўлмаслиги талаб этилади.

9. Суғурта шартномаси (нусхаси) ва суғурта полиси (асли).

10. Кузатув камераларининг жойлашув харитаси, электрон ёки механик юк автотарозиларининг жойлашув харитаси ҳамда интернет тармоғига уланганлик туғрисидаги шартнома нусхаси.

11. 1 (бир) тн маҳсулотни корхонадан қабул қилиш, сақлаш (муддатидан қатъи назар), ортиш хизмати учун калькуляция (расшифровкаси).

 

 

 ВАКОЛАТЛИ ОМБОРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

 

 Омборнинг сақлаш режими, биринчидан, маҳсулотларнинг сақлаш шароитига қараб, иккинчидан, омборда бажариладиган қўшимча вазифаларга кўра омборларга қуйидаги талаблар қўйилади:

- омбор тури: (темир бетон, пишган ғишт (бетон блок), металл конструкция, сэндвич-панел,   бетон ёки асфальтли пол), ҳажми, сиғими 3000 тн., 1200 кв.м дан, баландлиги 4 метрдан кам бўлмаслиги тавсия этилади (хом ғиштдан, пахса девордан қурилган омборлар танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди);

- омборнинг ҳудуди ва атрофи ёритиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши;

- омборхоналарнинг қўшимча чиқиш (эвакуация) эшиклари бўлиши;

- омбор, биноларга автоматик ёнғинга қарши сигнализацияси ўрнатилганлиги;

- омбор, бино (иншоотлар) ва ҳудудларни ёнғинга қарши қалқонлар билан жиҳозланганлиги;

- омбор ҳудудида ҳужжатлаштириш ишлари учун алоҳида бино (хона)нинг мавжудлиги;

- кечаю-кундуз қўриқлаш учун шароитнинг мавжудлиги;

- омборларнинг ички ва ташқи ҳудуди, кириш-чиқиш ва ҳудуд периметри бўйича (4 Мп кам бўлмаган Hikvizion фирмасига мансуб IP- камералари ўрнатилганлиги ҳамда умумий ахборот тизимни интеграциялаш учун камида 4 Гб ёзув ва 4 ёзув нуқталарига эга видео регистратор) жиҳозланганлиги;

- онлайн тарзда интернет тармоғига уланган компьютер техникалар ва электрон юк автотарозилари  билан таъминланганлиги;

- узлуксиз электр энергия таъминоти билан таъминланганлиги;

- кечаю-кундуз қўриқлаш учун шароитнинг мавжудлиги.

  

Эслатма: "Буюртмачи" ва "Бажарувчи" ўртасида онлайн ахборот алмашинувини таъминлаш учун камида 6 Мбит/с тезликка эга оптик толали Интернет тармоғига уланиш ва "EZVIZ" платформаси рўйхатидан ўтиш тавсия этилади.

- гаров кўчмас мулк (квартирадан ташқари), Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган нақд пул шаклидаги моддий бойликлар.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган хўжалик субъектлари, юқорида кўрсатиб ўталган ҳужжатларни қуйидаги электрон почта манзилига юборишларини сураймиз:Import@maxam-chirchiq.uz

 

Маълумот олиш учун:

Почта манзили: 111708, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Тошкент кўчаси № 2

Телефон: +998(97)274-97-78

e-mail:Import@maxam-chirchiq.uz

 

 
Back to the list