Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • Тил - бебаҳо маънавий бойлигимиз

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

Тил - бебаҳо маънавий бойлигимиз

Тил - бебаҳо маънавий бойлигимиз

18 Oct 2019г.

                             Тил - бебаҳо маънавий бойлигимиз.

       

       Жорий йилнинг 4 октябр куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида Қарорни имзолади.

        Мустақиллик давлатимизнинг иқтисодий - ижтимоий ривожланиши билан бир қаторда,   миллий қадриятларимиз, энг асосийси   тилимизга бўлган эътиборни, унинг моҳиятини тиклади.Чунки тил ҳалқимизнинг бебаҳо маънавий бойлигидир

       Ўқув юртлари, ўрта таълим мактабларида Ўзбек тилининг асосчилари уларнинг ижод йўллари кенг кўламда ўрганила бошланди.Бугунги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча соҳаларида  фаол қўлланиб келинмоқда. 

      1989 йил 21 октябрда  “Давлат тили” тўғрисидаги Қонун қабул қилиниши билан Жамиятимиз бошқарув бўлинмаларида хам “Ўзбек тилини жорий этиш” бўлими ташкил этилди.Бўлимга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган муҳандис”, бир неча бор Давлат мукофотлари совриндори Якубов Саттор Ғофурович раҳбарлик қилдилар.Жамият цехларида меҳнат қилиб келаётган, ишлаб чиқариш жараёнлари технологиясини, ишлаб чиқариш структурасини пухта  билган  саводли муттахассислар ишга қабул қилинди.  Якубов Саттор Ғофурович,  таржимонлар Дилбар Сулейманова, Матлуба Ишанова бўлимнинг биринчи асосчиларидир. Вақт ўтиб бўлим кенгайтирилиб, Ўзбек тили ўқитувчиси штати очилди.Келишилган дастур ва дарсликлар асосидаЖамият мутахассисларига ўзбек тили дарслари ташкил этилди. Ишлаб чиқариш регламентлари,  Умум завод йўриқномалари, Иш жойи бўйича йўриқномалар , Низомлар  барча зарур ҳужжатлар ўзбек тилига таржима қилинди. Бўлимда таржима қилинган барча ҳужжатлар давлат тили графикасидаги ёзув машинкаларида ёзила бошланди.

        Бугунги кунда  25 йилдирки жамиятимизнинг  Кадлар тайёрлаш бўлими қошида  ўзбек тили таржимонлари  Туляганова Гулнора, Дусматова Дилбар нафақадаги  устозларининг давомчилари сифатида фаол меҳнат қилиб келишмоқда.

         Йиллар давомида бўлим ходимлари жамиятимиз равнақи, ишлаб чиқаришда меҳнат қилиб келаётган ёшларга ишлаб чиқариш технологияларини пухта эгаллашларида ўз хиссаларини қўшиб келмоқдалар.Давр талабига кўра муҳим ҳужжатлар ўз вақтида сифатли таржима қилинмоқда.Бу эса тилимизнинг жамиятдаги  аҳамиятини  янада мустаҳкамламоқда.

        “Давлат тилини жорий этиш” бўлими ходимларини “Давлат тили” қонунининг  30 йиллиги муносабати билан табриклаймиз. Уларга бебаҳо маънавий бойлигимизни кенг кўламда тарғибот этишларида куч ва шижоат тилаймиз.

 
 
Back to the list