Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

12 Nov 2019г.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил    11 октябрдаги 957-сонли қарорига  асосан, 2019 йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача юртимизда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказиш белгиланган.

Шу муносабат билан “Maxam-Chirchiq” АЖ ёш ишчи-хизматчилари ўртасида уларнинг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини ва ҳуқуқий билимини янада юксалтириш, сайлов маданиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган “Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” мавзусида учрашув ўтказилди.

Тадбирда Чирчиқ шаҳар Сайлов комиссияси аъзоси Фарход Хусанов ва Чирчиқ шаҳар “Маънавият ва маърифат маркази” раҳбари Муяссар Тўраева иштирок этиб, ёш сайловчиларга Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида белгиланган сайлов принциплари, фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи билан боғлиқ қоидалар, янгиликлар ва ҳар бир сайловчи билиши керак бўлган маьлумотлар, сайлов бюллетенларни тўлдириш тартиби ва ёш сайловчининг овоз беришда иштироки билан боғлиқ қоидалар тўғрисида батафсил маълумот беришди.

Учрашув якунида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 “Maxam-Chirchiq” АЖ матбуот хизмати.






 
 
Back to the list