Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • КОРХОНАМИЗ ХОДИМЛАРИ - «БОШ ВАЗИР КУБОГИ» СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ИШТИРОКЧИСИ!

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

КОРХОНАМИЗ ХОДИМЛАРИ - «БОШ ВАЗИР КУБОГИ» СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ИШТИРОКЧИСИ!

КОРХОНАМИЗ ХОДИМЛАРИ - «БОШ ВАЗИР КУБОГИ» СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ИШТИРОКЧИСИ!

18 Oct 2019г.

КОРХОНАМИЗ ХОДИМЛАРИ - «БОШ ВАЗИР КУБОГИ» СПОРТ

МУСОБАҚАЛАРИ ИШТИРОКЧИСИ!

 

2019 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш, оммавий спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Президент томонидан вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлардаги йирик корхоналар ва ташкилотлар ходимларини соғлом турмуш тарзига ўргатиш, жисмоний тарбия кўникмасини шакллантириш ва улар ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш, шу мақсадда турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, жумладан, “Бош вазир кубоги” мусобақасини ўтказиш вазифаси юклатилганди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 18-27 октябрь кунлари спортнинг футбол ва волейбол турлари бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақаси ўтказилади. Унда турли вазирлик, ташкилот ҳамда идораларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирок этади.

            12 октябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Футбол ассоциацияси ва волейбол федерацияси томонидан мазкур мусобақаларга қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Футбол баҳсларида 62 жамоа биринчи босқичда олимпия тизимида, сўнгра гурухларга бўлиниб ўзаро ғолиблик учун куч синашадиган бўлди. Футбол мусобақаларининг плей-офф босқичи беллашувлари “Бунёдкор” футбол академиясининг сунъий майдонида ўтказилса, ярим финал ҳамда финал ўйинлари 26-27 октябрь кунлари “Миллий” стадионда ташкил этилади.

Жумладан, «Maxam-Chirchiq» АЖ футбол хаваскорларидан иборат бўлган жамоа ҳам  шакллантирилиб, “Бош вазир кубоги”нинг футбол спорт тури бўйича мусобақаларда  қатнашиш учун талабнома тақдим этди. 18 октябрь куни старт оладиган “Бош вазир кубоги” спорт мусобақаларида қатнашаётган корхонамиз футбол жамоасига омадлар тилаб қоламиз!

 


 
 
Back to the list