Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

ҲАР БИР МУРОЖААТ

ҲАР БИР МУРОЖААТ

16 Jan 2020г.

ҲАР БИР МУРОЖААТ - ЭЪТИБОРДА

Мурожаат қилиш – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Мурожаатлар орқали халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити, олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини билиш мумкин.

Мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб халқимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини, халқ манфаати устуворлигини ўз ҳаётларида яққол ҳис қила бошлади.

Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга оид қўйилган вазифанинг амалда таъминланаётгани натижасидир.

Фармонга мувофиқ ишлаб чиқилган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилинди, Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланди, 2017 йил 11 сентябрда ЎРҚ-445-сон билан Президент Ш.М. Мирзиёев томонидан имзоланди, 2017 йил 12 сентябрда матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди.

Унга кўра, янги таҳрирдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун тасдиқланди. Бу қонун 6 боб, 38-моддадан иборат бўлиб, янги таҳрирдаги қонуннинг энг муҳим янгилиги - унинг амал қилиши давлат иштирокидаги ташкилотларга нисбатан ҳам татбиқ этилишидир. Корхонамизда мурожаатларни кўриб чиқиш учун комиссия тузилган, унинг таркибидан Бошқарув раиси, Бош директор, Бошқарув раисининг ўринбосарлари, кадрлар билан ишлаш, юридик, ижтимоий ривожланиш, меҳнат, бухгалтерия бўлимлари раҳбарлар ходимлари ўрин олишган. Корхонага келиб тушган мурожаат ижрочига 1 соат ичида етказилади. Фуқаролар ва юридик шахслар қабули ҳар ҳафтада ташкил этилган, тезкорлик талаб этувчи ҳолатларда эса мурожаат келиб тушган вақтдан 3 кун мобайнида комиссия аъзолари томонидан мурожаатчи иштирокида кўриб чиқилади.

2019 йил давомида корхонамизга жами 647 та мурожаат келиб тушган:

- улардан 216 тасини оғзаки мурожаат ташкил этади. Оғзаки мурожаатларнинг 103 тасини ишга жойлаштириш бўйича мурожаатлар, 16 таси уй-жой масаласи бўйича мурожаатлар, 40 тасини моддий ёрдам сўралган мурожаатлар ва бошқа хилдаги мурожаатлар ташкил этади. Оғзаки мурожаатларнинг 87 таси қаноатлантирилди, 129 тасигага тушунтириш берилди.

- Ёзма мурожаатлар сони 431 тани ташкил этади. Улардан 386 таси бевосита корхонага келиб тушган, 45 таси Президент виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган. Мурожаатларнинг 259 таси қаноатлантирилди, 172 тасига тушунтириш берилди.

Ёзма мурожаатларнинг энг кўпи - 254 таси (шундан 27 таси Президент виртуал қабулхонаси орқали), ишга жойлаштириш масаласида бўлиб, 186 нафар мурожаатчи ишга жойлаштирилди, 171 нафарига тушунтириш берилди.

Ойлик иш ҳақини олдиндан олиш юзасидан 10 та мурожаат келиб тушган, 10 таси ижобий ҳал этилган.

Бундан ташқари, мансабдор ходимларга ва ишчиларга нисбатан чора кўриш масаласида 12 та мурожаат, минерал ўғитлар хариди бўйича шартнома тузишни сўраб 4 та мурожаат, турли тижорат таклифлари билан 2 та мурожаат, моддий ёрдам сўраб 87 та мурожаат, бошқа ишга ўтказишни сўраб 6 та мурожаат, фарзандларининг ўқиши учун контракт пулини тўлаб бериш бўйича 6 та мурожаат, уй-жой масаласида 18 та мурожаат ва яна бошыа турли хил масалалар бўйича 26 та мурожаат бўлди. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 45 та мурожаатдан 19 таси қаноатлантирилди, 26 та мурожаат муаллифига тушунтириш берилди.

2019 йил “Maxam-Chirchiq” АЖ да Сайёр қабул графиги тузилиб цех ва бўлимларда корхонанинг мурожаатлар билан ўрганиб чиқиш комиссияси аъзолари билан биргаликда сайёр қабуллар ташкил этилди. Унга кўра йил давомида корхонанинг 3200 тага яқин ишчи – ходимлари билан иштирокида сайёр қабул учрашувлари бўлиб ўтди.

Корхонамиз ишчи-хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга давлат бошқарув органларига мурожаат этиш тартибларини тушунтириш мақсадида жамиятнинг “Ахборотнома” газетасида маълумотлар бериб борилди. Фуқаролар корхонамизнинг доимий фаолият юритувчи веб-сайти “Maxam-Chirchiq.uz” орқали ўз мурожаатларини электрон тарзда йўллашлари мумкин.

2019 йил давомида мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмади.

Х.ЭРГАШОВ,

“Ижтимоий ривожланиш” бўлими бошлиғи.

 
 
Back to the list