Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

"БАҲОР ВА АЁЛ" КЎРИК-ТАНЛОВИ

"БАҲОР ВА АЁЛ" КЎРИК-ТАНЛОВИ

07.04.2017г.
Азалдан баҳор ва аёл сўзлари ўзаро уйғун тушунчалар саналади. Негаки, ҳар иккиси ҳам моҳиятан ҳаётга муҳаббат, меҳр-саҳоват, гўзалликнинг ўзига хос тимсолидир.
Миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган “Баҳор ва аёл” танлови корхонамизда доимий равишда ўтказилади.
Ўтган ҳафта “Аммоний сулфати ва олтингугурт кислотаси” ишлаб чиқаришида ўтказилган тадбирда 100 нафар ишчи-хизматчиларга дастурхон ёзилди. Турли цехларда меҳнат қилувчи 4 нафар  ёш ходималар одоб-ахлоқи, ўзини тутиши, кийиниш маданияти, баҳорий салатлар тайёрлаш,  шеърларни ифодали ўқиш, турли саҳна кўринишлари, қўшиқ ва рақслар ижроси бўйича ўзаро беллашдилар.
Қизларнинг ўзбекона тарбия, одоб-ахлоқ борасидаги билимларини бойитиш мақсадида ўтказилган танловда барча иштирокчилар фаол иштирок этди. Кўрик ҳайъати томонидан танлов ғолиби, деб ишлаб чиқариши бошқарма вакили Маҳлиё Маюсупова эълон қилинди. Кейинги рағбатлантирувчи  ўринларга Шахло Ўтарова, Дилафруз Пирматова ва Нозима Сотволдиева лойиқ деб топилди.
Якунда танлов ғолиблари ва барча иштирокчилар корхона касаба уюшма қўмитасининг  эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Т. ГАНЖИЕВ,
“Аммоний сулфати ва олтингугурт кислотаси” ишлаб чиқариши касаба уюшма қўмитаси раиси.
 
Back to the list