Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Maxam-Chirchiq АО “MAXAM-CHIRCHIQ”

  • Опрос

    Нравится ли Вам наш сайт?

    Да

     148 (78.3%)

     

    Нет

     21 (11.1%)

     

    Не очень

     14 (7.4%)

     

    Затрудняюсь ответить

     6 (3.2%)

     

Спасибо за участие в опросе

КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ТАРАҚҚИЁТИ

КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ТАРАҚҚИЁТИ

16 Фев 2018г.

КИМЁ САНОАТИ  КОРХОНАЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ТАРАҚҚИЁТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 23 августдаги қарори асосида 2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури қабул қилинди. Унда умумий қиймати 3,1 миллиард долларга тенг 43та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, саноат маҳсулотлари ҳажмини 2,4 марта, экспортни 2,7 баробар ошириш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини 42,5 фоизга етказиш ҳамда 43та янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, 3,2 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.Кимёгарлар олдига қўйилган бу юксак маррларни эгаллаш учун авваламбор соҳада инновацион лойиҳаларни амалга ошириш лозим бўлади.

15 февраль куни “Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамиятида “Кимё саноати  корхоналарининг инновацион тараққиёти” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Семинарда “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олимлари, кимё саноати корхоналари бош муҳандислари, Инновацион ривожланиш Вазирлиги ходимлари, илмий-тадқиқот, малака ошириш ва диагностика марказлари, бир қатор институт, университетлар ҳамда лойиҳа институтлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни корхона Бошқарув раиси Х.А. Сайдахмедов кириш сўзи билан очди. “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Д.Г. Пак семинардан кўзланган мақсад ҳамда кимё саноати соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида гапирди.

“Maxam-Chirchiq” АЖ инновация бўлими бошлиғи Р. Абдурашитов корхона инновацион ривожланишининг 2018-2018 йилларга мўлжалланган дастури хусусида ахборот берди. Унинг маълум қилишича, корхонамизда 2010-2017 йиллар давомида 22 турдаги янги маҳсулотлар ўзлаштирилган ва улардан 77 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Яқин орада темирли пигмент, шаклли катализатор, нитросульфит натрий, синовчи газ аралашмалари, ваннадийли катализатор каби импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқилииш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари С. Рашидова, Б. Беглов, С. Тўхтаев, А. Жалилов, Ш. Номозов, Н. Юсупбеков ўз чиқишларида кимё саноати ривожланиши концепцияси бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

Семинарнинг иикинчи қисмида иштирокчилар корхонамизда янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита танишишди.






 
 
Возврат к списку